Коронавирусга чалинган Рамзан Қодиров оғир аҳволда – ОАВ
Олам
−
23 Май 2020
44701Коронавирус билан касалланган Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ҳозир оғир аҳволда. Унинг ўпкасининг жиддий зарарланган. Бу ҳақда кеча, 22 май куни “Tengrinews“ нашри хабар қилди.
Шифокорларнинг таъкидлашича, Қодиров 2-3 ҳафта олдин коронавирусга чалинган Чеченистоннинг Урус-Мартан тумани раҳбари Валид Абдурашидов олдига ташриф буюрганида касалликни юқтирган. Қодиров шифохонага ташрифида туман раҳбари билан қучоқлашиб кўришган.
“Абдурашидов коронавирус билан касалланган эди ва Рамзан Қодиров уни қўллаб-қувватлашга қарор қилди. Бироқ, Президент “хавфли зонага“ бепарво ташланган ҳимоя кийими ва оддий ниқоб билан кириб кетди. У ҳатто беморни қучоқлади. Бир ҳафта ўтгач, Рамзан Ахматович ўзини одатдагидан анча ёмонроқ ҳис қила бошлади. Аммо дастлаб ОРВИга чалиндим деб ўйлади. Шу сабабли вақт йўқолди ва энди Москвадаги шифокорлар Чеченистон Республикаси раҳбарининг ҳаёти учун курашмоқдалар“, дейилади хабарларнинг бирида.
“Комсомолская правда“ манбасининг таъкидлашича, Чеченистон раҳбари ўпканинг 70 фоизи зарарланган бўлиши мумкин. Бу касалликнинг оғирлигини кўрсатади.
Шу орада, “Ахмат“ футбол клубининг бош директори Аҳмед Айдамиров кеча, 22 май куни РБК нашрини Қодиров Чеченистонда экани ва унинг соғлиғи билан боғлиқ ҳеч нима йўқлигини айтган.
“Рамзан билан ҳаммаси яхши, у ҳеч қаёққа кетмади“, дейди Айдамиров.
Шу билан бирга, Айдамиров Чеченистон раҳбарининг соғлиғи ҳақидаги сўзлари “шахсий фикрга“ асосланганлигини таъкидлади, Чунки Қодировнинг шифохонага ётқизилгани ҳақидаги хабарлар тарқалгандан кейин у Республика раҳбари билан шахсан мулоқот қилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Рамзан Қодиров 21 май куни Москвадаги шифохонага ётқизилган. Чеченистон раҳбарининг матбуот хизмати ҳанузгача унинг соғлиғи ҳақида расмий изоҳ бермади.
LiveБарчаси