Рамзан Қодировнинг тоби қочди. У коронавирус юқтирган бўлиши мумкин
Олам
−
21 Май 2020
8616Чеченистон раҳбари Рамзан Кодиров коронавирус юқтириб олишда гумонланяпти. Кеча, 20 май куни Қодировни самолётда Москвага олиб келиб, энг яхши клиникалардан бирига ётқизишган.
Чеченистон раҳбарида коронавирус аломатлари бир неча кун аввал аён бўла бошлаган. Унинг аҳволи тезда ёмонлаша бошлагач, шифокорлар унга Москвадаги шифохоналарга мурожаат қилишни тавсия қилган.
Тиббий маълумотларга кўра, Рамзан Қодировнинг ўпкаси яллиғлангани аниқланган. Аммо ҳозирда бу COVID-19 сабаб юзага келгани аниқ эмас.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15