Россияда жиноятлар COVID-19 га қарши кураш ниқоби остида қилинаётгани айтилди
Олам
−
06 Ноябрь 2020
3515Россияда жиноятчилар маблағларни нақд қилиш ва солиқлардан қочиш учун янги схемалардан фойдаланишни бошлади. Ушбу йўлда эса COVID-19 га қарши курашдан фойдаланишмоқда. Бу ҳақда “Росфинмониторинг” раҳбари Юрий Чихинчин маълум қилди.
“Аввало, янги соя жиноий схемалари ўзларини коронавирусга қарши кураш, фуқаролар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш каби ишлар остида яширила бошлади. Бу, шунингдек, нақд пул бериш схемаларига, солиқ тўлашдан бўйин товлаш ва кўпинча давлат томонидан ажратилган маблағларни ўғирлашга уринишларга тааллуқлидир", дейилади баёнотда.
Чихинчиннинг сўзларига кўра, 2020 йилда бўлим 18 миллиард рублни бюджетга қайтаришга муваффақ бўлди ва тахминан 100 миллиард рубль ҳибсга олинди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда коронавирусга чалинганлар сони 1 712 858 га етди. Беморлардан 1 279 169 нафари соғайган бўлса, 29 509 киши вафот этди.
LiveБарчаси