Россияда коронавируснинг иккинчи тўлқини қачонгача давом этиши айтилди

Олам

image

Россияда COVID-19 билан касалланишнинг иккинчи тўлқини уч ҳафта ичида тугаши мумкин. Бу ҳақда Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг юқумли касалликлар бўйича бош мутахассиси, профессор Владимир Чуланов айтиб ўтди.

"Бизда бошланган иккинчи тўлқин узоққа чузилмайди. Тўғри, бу биринчисидан узоқроқ давом этади. Чунки принципиал жиҳатдан бу сафарги тўлқин янада тезлашмоқда. Аммо эҳтимол бу 2-4 ҳафтадан кўп бўлмайди”, деди Чуланов.

Коронавирус инфекциясининг учинчи тўлқини эҳтимоли ҳақида фикр билдирар экан, мутахассис инсоният биринчи марта САРС эпидемияси мавсумига COVID-19 билан кириб борганини таъкидлади.

Кеча, 28 октябрь маълумотларига кўра, Россияда коронавирусдан вафот этганлар сони 26 935 кишига етди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Россияда

Баҳолаганлар

299

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг