Россия коронавирус “масаласи”да яна бир антирекорд ўрнатди

Олам 7039
image

Россияда бир кунда коронавирус билан касалланганлар сони 18 283 нафарга кўпайди. Бу мамлакатда бутун пандемия давридаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Сўнгги маълумотларга кўра, РФда инфекцияни юқтирганларнинг умумий сони 1 599 976 нафарга етган.

Штаб маълумотларига кўра нисбий жиҳатдан ўсиш 1,2 фоизгача ўсган.

Мамлакатда соғайган беморлар сони кунига 14 519 нафарга кўпайган, жами 1 200 560 бемор инфекциядан даволанган. Штаб маълумотларига кўра, тузалиб кетганларнинг улуши юқтирганларнинг умумий сонининг 75 фоизини ташкил қилади.

Бутун Россия бўйича айни вақтда коронавирус инфекиясига йўлиққан 371 760 бемор даволанмоқда.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 287
Рейтинг: 3
t
×