Россия Бош вазирида коронавирус аниқланди
Олам
−
30 Апрель 2020 14173 1 дақиқа
Россия Федерацияси Бош вазири Михаил Мишустинда коронавирус аниқланди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Мишустин коронавирус юқтириб олганини мамлакат Президенти Владимир Путинга маълум қилган. У ўз ўзини яккалашини ҳам билдирган.
Мишустин Ҳукумат фаолиятини ўзгаришсиз давом эттиришини, ўзи ҳам алоқада бўлишини маълум қилган.
Бош вазир ваколатини бажариб туришни биринчи ўринбосари Андрей Белоусовга ишониб топширган.
Владимир Путин Белоусовни вақтинча Бош вазир этиб тайинлаш ҳақидаги фармонни имзолаган. Бундан ташқари, Путин Михаил Мишустинга шифохонадан унга қўнғироқ қилишини айтган.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Буюк Британия Бош вазири ҳам коронавирусга чалинганди. У бир неча ҳафта даволаниб, 27 апрель куни ишига қайтди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь