COVID-19 ни енгиб ўтган Буюк Британия Бош вазири ишга қайтди
World
−
27 April 2020 6421 1 minute
Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон коронавирусдан даволаниб чиққанидан сўнг, Даунинг-стритдаги расмий қароргоҳига қайтди. Бу ҳақда ўз манбасига таяниб, “Sky News” хабар бермоқда.
Бош вазир ўз ишини бугун, 27 апрелдан бошлаши маълум қилинган.
Жонсон охирги икки ҳафтани Чекерснинг шаҳар атрофидаги қароргоҳида ўтказди. У ерда у коронавирусдан даволаниб чиққанидан кейин саломатлигини тиклаш билан машғул бўлди.
Маълумот ўрнида, 27 март куни Борис Жонсон коронавируснинг янги турини юқтирганини маълум қилинган эди. У 6 апрель куни реанимация бўлимига ўтказилди ва у ерда уч кун ётди. Шундан сўнг сиёсатчининг саломатлиги яхшилангани ва у одатий палатага ўтказилгани маълум қилинди. Жонсон 12 апрель куни шифохонадан чиқарилди.
Live
All