COVID-19 ни енгиб ўтган Буюк Британия Бош вазири ишга қайтди

Олам

image

Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон коронавирусдан даволаниб чиққанидан сўнг, Даунинг-стритдаги расмий қароргоҳига қайтди. Бу ҳақда ўз манбасига таяниб, “Sky News” хабар бермоқда.

Бош вазир ўз ишини бугун, 27 апрелдан бошлаши маълум қилинган.

Жонсон охирги икки ҳафтани Чекерснинг шаҳар атрофидаги қароргоҳида ўтказди. У ерда у коронавирусдан даволаниб чиққанидан кейин саломатлигини тиклаш билан машғул бўлди.

Маълумот ўрнида, 27 март куни Борис Жонсон коронавируснинг янги турини юқтирганини маълум қилинган эди. У 6 апрель куни реанимация бўлимига ўтказилди ва у ерда уч кун ётди. Шундан сўнг сиёсатчининг саломатлиги яхшилангани ва у одатий палатага ўтказилгани маълум қилинди. Жонсон 12 апрель куни шифохонадан чиқарилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Борис Жонсон

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг