Борис Жонсон шифохонадан чиқарилди
Олам
−
12 Апрель 2020
5546Бугун, 12 апрель куни Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон шифохонадан чиқди. Бу ҳақда Бош вазир офиси Даунинг стрит маълум қилди.
Коронавирус юқтириб олган Борис Жонсон жорий йилнинг 5 апрель куни аҳволи ёмонлашгани сабабли шифохонага ётқизилганди. Жонсон маълум муддат интенсив терапия бўлимида ҳам даволанди. Унда вирус 27 март куни аниқланганди, бироқ у шифохонага ётқизилмай, уйда назоратга олинганди.
Расмий хабарга кўра, Борис Жонсон шифохонадан чиқарилган бўлсада зудлик билан ишга қайтмайди. Ҳозирда унинг вазифасини вақтинча Ташқи ишлар вазири Доминик Рааб бажаряпти.
Сўнгги маълумотларга кўра, Британияда 79 885 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 9892 нафари вафот этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь