Саида Мирзиёева Россия Бош вазири билан учрашди

Жамият

image

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Тошкент инвестиция форуми доирасида Ўзбекистонга ташриф буюрган Россия Бош вазири Михаил Мишустин билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Томонлар икки давлат ўртасидаги муносабатлар жадал ривожланиб бораётганини таъкидлаган.

Ҳозирги кунда бизнес, инфратузилма ва маданият соҳаларида кўплаб қўшма лойиҳалар амалга оширилаётгани қайд этилган. Шунингдек, яқин кунларда ҳукуматлараро комиссия ҳамда ҳудудлар кенгашининг навбатдаги йиғилишлари ўтказилиши режалаштирилган.

Ушбу тадбирлар икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва барча йўналишлардаги шерикликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саида Мирзиёева Тошкент инвестиция форуми доирасида АҚШ Эксимбанки президенти Жон Ёванович ҳамда Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси бош ижрочи директори Бен Блек билан саноат ва молия соҳасидаги лойиҳаларни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Саида Мирзиёева Михаил Мишустин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг