Россияда коронавирусга чалинган вазирлар сони 3 нафарга етди
Олам
−
06 Май 2020
7350Россия Федерацияси Маданият вазирлиги раҳбари Ольга Любимовада коронавирус тасдиқланди. Унинг ҳолати енгил, вазир уйдан туриб ишлашга қарор қилган. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
“COVID-19 тестининг натижалари ижобий чиқди. Вазир уйда, видеоконференциялар орқали мажлислар ўтказади, онлайн форматда учрашувлар ва музокараларда қатнашади”, деди вазирнинг матбуот котиби Анна Усачёва.
Унинг сўзларига кўра, вазирнинг касаллиги енгил ва касалхонага ётқизишга эҳтиёж йўқ.
Аввалроқ, Россия Бош вазир Михаил Мишустинда коронавирус аниқлангани, ҳукумат раҳбари бу ҳақда Президент Владимир Путинга маълум қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Шундан сўнг, 2 май куни Россия Қурилиш вазирлиги раҳбари Владимир Якушев ва унинг ўринбосари Дмитрий Волковда ҳам коронавирус инфекцияси аниқланди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда коронавирусга 165 929 нафар одам чалинди. 21 327 бемор шифо топган бўлса, 1537 киши вафот этди.
LiveБарчаси