Россия инфекциядан зарарланганлар сони бўйича бешталикка кирди

Олам 4981
image

Россия бугун, 6 май куни Германияни четлаб ўтиб, коронавирус инфекциясининг расмий тасдиқланган ҳолатлари бўйича дунёда бешинчи ўринни эгаллади.

Россияда янги инфекцияга қарши кураш бўйича Федерал тезкор штаб маълумотларига кўра, мамлакатда инфекциядан зарарланганлар сони 165 929 нафарга етди. Роберт Коч номидаги институти маълумотларига кўра, Германияда эса 6 май куни эрталаб 164 807 та ҳолат аниқланган.

Франция еттинчи ўринни эгаллаб турибди. Расмийларнинг ушбу ҳисоботига киритилмаган бошқа ҳолатлар ҳам ҳисобга олинган. Сўнгги маълумотларга кўра, Франция 170 551 киши коронавирус билан касалланган.

3 май куни Россия расмий равишда тасдиқланган инфекция сони бўйича Францияни ортда қолдирди. Ўшанда инфекция юқтирганлар сони 130 979 кишини ташкил этган эди.

6 май ҳолатига кўра, Ер юзида коронавирусга чалинганлар сони 3 677 165 нафарга етди. 1 204 305 бемор шифо топган бўлса, 257 454 киши вафот этди. 

Инфекциядан энг  кўп зарарланган давлатлар рўйхати қуйидагича:

1. АҚШ – 1 237 761 нафар;

2. Испания – 250 561 нафар;

3. Италия – 213 013 нафар;

4. Буюк Британия – 194 990 нафар.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 279
Рейтинг: 3
t
×