Туркияда сув тошқини юз берди (видео)

Олам

image

Кеча, 22 июль куни Туркия шимоли-шарқида Риза ва Артвин провинцияларида тошқин бошланди. Бу ҳақда мамлакат фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар қилди.

“Кучли ёмғир ёғиши натижасида Артвин вилоятининг Архави туманида сув тошқинлари содир бўлди. Архави дарёси тошиб, туман маркази ва қишлоқ йўллари сув остида қолди. Риза вилоятининг Финдикли туманида ҳам шундай ҳолат юзага келди”, дейилади хабарда.

Талафот кўрган туманларда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Туркия Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу воқеа жойига етиб борган. Вазирга кўра, айни вақтгача қурбонлар ҳақида расмий маълумот йўқ, икки киши жабрланган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 июль куни Германияда тошқинлар бошланганди. Табиий офат натижасида ҳозиргача 175 киши ҳалок бўлди. Тошқинлар Европанинг бошқа давлатларига ҳам тарқалди. 

Шунингдек, Хитойнинг Хэнань провинциясида ҳам кучли ёмғир ёғиши оқитабатида сув тошқинлари юз берди. Вилоятдаги бир нечта шаҳарларда йўлларни сув босди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия сув тошқини

Баҳолаганлар

207

Рейтинг

4.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг