Хитойда тошқин қурбонлари сони ортди
Олам
−
22 Июль 2021
4786Хитойнинг марказий Хэнань провинциясида тошқин қурбонлари сони 33 кишига етди, 256 мингдан ортиқ одам хавфсиз ҳудудларга кўчирилди ва 3 миллиондан ортиқ одам ҳамон табиий офат зонасида қолмоқда. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Бунгача провинция маъмурий маркази Чжэнчжоуда 25 киши, Гунъи шаҳрида 4 киши вафот этгани ҳақида хабар берилганди.
“16 июлдан бошлаб тошқинлар сабабли 3 миллиондан ортиқ аҳоли табиий офат зонасида қолган, 33 киши ҳалок бўлган, 8 киши бедарак йўқолган, 256 минг киши хавфсиз ҳудудларга кўчирилган”, дейилади хабарда.
215 минг гектардан зиёд қишлоқ хўжалиги ерларига зарар етказилган, моддий зарар 12,2 миллиард юандан (тахминан 188,9 миллион доллар) ошгани аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун давом этган кучли ёмғирлар натижасида Хэнань провинциясида тошқинлар бошланди. Чжэнчжоудаги сув омборларидан биридаги тўғоннинг ёрилиши туфайли вилоят ҳокимияти фавқулодда вазиятларнинг юқори даражадаги чораларини амалга ошира бошлади. Хитой Халқ Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги миллий хавф даражасини учинчи даражадан иккинчисига кўтарди.