Хитойда тошқин сабаб тўғон вайрон бўлди. Қурбонлар бор
Олам
−
21 Июль 2021
5010Кеча, 20 июль куни, Хитойнинг Хенан провинцияси Чженчжоу шаҳри яқинидаги тўғон сув тошқини натижасида вайрон бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Хабарда келтирилишича, тошқин ҳалокатли тус олиб, 12 киши вафот этган, 100 минг аҳоли эвакуация қилинган.
Давом этаётган тошқин оқибатида провинциясида жойлашган Чженчжоу метросини ҳам сув босган ва қутқарувчилар блокланиб қолган йўловчиларни эвакуация қилган. Ҳозирда қутқарув ишларига 6000 дан ортиқ ҳарбий ва ўт ўчириш хизмати ходимлари жалб қилингани айтилмоқда.
Маълумот ўрнида, Чженчжоу аэропорти чоршанба кунигача парвозларни бекор қилди.
Aввалроқ, Украина пойтахти Киевда иккита метро станциясини сув босиши оқибатида, шаҳарнинг кўплаб ҳудудлари сув остида қолгани ҳақида хабар берган эдик.
Эслатиб ўтамиз, Европанинг кўплаб давлатларида, жумладан, Германия, Aвстрия, Бельгия, Чехия, Нидерландия каби давлатларда кучли ёмғирлар оқибатида тошқинлари юзага келяпти. Шунингдек, Франция ва Британия давлатларида тинимсиз ёмғир ёғяпти. ҳозиргача биргина Германияда тошқинлар натижасида 160 дан ортиқ одам ҳалок бўлди.
LiveБарчаси