Киевда кучли ёмғир сабаб иккита метро станциясини сув босди (видео)
Олам
−
19 Июль 2021
6084Украина пойтахти Киевда иккита метро станциясини сув босди. Шунингдек, шаҳарнинг кўплаб ҳудудлари сув остида қолди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Бугун, 19 июль куни Киевда об-ҳавонинг ёмонлиги сабаб вестибюлга сув кириб иккита – Берестрейская ва Акедемгородок метро станцияларида кириш ва чиқиш йўллари беркилиб қолган. Қолаверса, шаҳарнинг кўплаб ҳудудлари ҳам сув остида қолган. Синоптикларнинг сўзларига кўра, ёғингарчилик кун охирига қадар давом этади.
Қайд этилишича, айни пайтда ер усти транспортлари жадвалга риоя қилмаган ҳолатда ишламоқда.
Маълум қилинишича, Академгородок метро станциясининг 1-сонли кириш ва чиқиш зали аввалига беркилган. Кейинчалик эса станция одатдагидек ишини тиклаган.
Хабарга кўра, Берестрейская метро станцияси буткул ёпилган. Метро станцияси очилиши ҳақида қўшимча маълумотлар тақдим этилади.
Эслатиб ўтамиз, Европанинг кўплаб давлатларида, жумладан, Германия, Австрия, Бельгия, Чехия, Нидерландия каби давлатларда кучли ёмғирлар оқибатида тошқинлари юзага келяпти. Шунингдек, Франция ва Британия давлатларида тинимсиз ёмғир ёғяпти. ҳозиргача биргина Германияда тошқинлар натижасида 160 дан ортиқ одам ҳалок бўлди.
LiveБарчаси