Туркияда икки ҳафта ичида иккинчи ҳарбий вертолёт қулади. Беш киши ҳалок бўлди (видео)
3-саҳифа
−
390 1 дақиқа
Туркиянинг ғарбий қисмидаги Эскишеҳир шаҳрида Ҳарбий ҳаво кучларига тегишли AS-532 Cougar русумли вертолёт қулаши оқибатида беш нафар экипаж аъзоси ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса кеча, 24 ноябрь куни вертолёт ўқув парвозини амалга ошириш учун Эскишеҳир шаҳридан ҳавога кўтарилганидан сўнг юз берган. Мазкур шаҳарда Туркия Ҳарбий ҳаво кучларининг 1-асосий қирувчи авиабазаси жойлашган.
Туркия Мудофаа вазирлиги дастлаб вертолёт қолдиқлари топилгани ва қидирув-қутқарув ишлари давом этаётганини маълум қилган. Кейинчалик эса ҳодиса оқибатида вертолётда бўлган беш нафар ҳарбий хизматчининг барчаси ҳалок бўлганини тасдиқлаган.
Видеоларда қулаган вертолёт қолдиқлари ва ҳодиса жойида иш олиб бораётган фавқулодда хизматлар акс этган. Вертолёт Эскишеҳир шаҳри марказидан тахминан 15 километр ғарбда жойлашган Йорукчакчайир қишлоғи яқинига қулаган. Унинг фюзеляжи жиддий шикастланган.
Маълумот учун, AS-532 Cougar – дунёнинг турли мамлакатлари ҳарбий кучлари томонидан кенг қўлланадиган, икки двигателли кўп мақсадли вертолёт ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Малатя вилоятида S-70 русумли ҳарбий вертолёт ҳалокатга учраши оқибатида бортдаги 4 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиХитой космик кема учирди
11:23