Тошкентдаги омборда чиққан ёнғин ўчирилди (видео)
3-саҳифа
−
24 Август
4097Бугун, 24 август куни Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманидаги омборхонада ёнғин чиққани ҳақида хабар берилганди. Ёнғин бартараф этилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Янгиҳаёт тумани, “Янги Дархон” МФЙ, Янги Дархон кўчасида жойлашган ишлаб чиқариш цехларидан бирининг омборхонасида содир бўлган ёнғинга ёнғин-қутқарув экипажлари соат 09:48 да етиб бориб, соат 11:07 да ёнғинни ўраб олган ва соат 11:28 да бартараф этилган.
“Омборхонанинг тахминан 5000 квадрат метр майдони сақлаб қолинди. Ёнғинни бартараф этишга 19 та ёнғин ўчириш ва бошқа махсус техникалар жалб этилган. Тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ”, дейилади хабарда.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили 28 сентябрь куни Тошкент шаҳри Сергели туманидаги “Қурувчилар” даҳасида жойлашган “Inter Logistics” МЧЖга қарашли омборхона портлаши оқибатида ҳудудда ёнғин чиққанди. Портлашда 17 яшар бола қурбон бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь