Тошкентда кучли портлаш бўлди. Жароҳатланганлар бор (видео)

Жамият

image

28 сентябрь куни тунда Тошкент шаҳри Сергели туманидаги "Қурувчилар" даҳасида "Inter Logistics" МЧЖга қарашли омборхонада кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

Унга кўра, тунги соат 02:43 да ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБга маълумот тушган.

Шундан сўнг, 16 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 3 та автонарвон соат 02:48 да ҳодиса рўй берган ҳудудга етиб борган.

"Вазият тўлиқ назоратда. Ёнғин соат 05:02 да қуршаб олинган.

Ёнғин майдони қисқартирилиб борилмоқда. Воқеа жойида дастлабки дақиқалардан бошлаб ФВВ раҳбарияти ҳамда куч ва воситалари, шунингдек, тегишли ташкилотлар ходимлари иш олиб бормоқда. Ёнғин келиб чиқиш сабабини аниқлаш мақсадида ФВВнинг махсус лабораторияси ҳодиса жойида иш олиб бормоқда. Воқеа жойида ФВВ раҳбарлигида штаб ташкил этилган", дейилади ФВВнинг бу тўғридаги кейинги маълумотларида.

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеоларда кучли портлаш овозини эшитиш мумкин. Портлаш оқибатида яқин атрофдаги хонадонларга зарар етгани айтилмоқда. Савдо ва бошқа марказлар жиддий зарар кўрган. Хонадонларга тез ёрдам машиналари етиб борган.

ФВВ ҳодиса "Самолёт қулаши оқибатида содир бўлган" мазмунидаги хабарларни рад этган.

ССВга кўра, портлаш оқибатида жароҳатланганлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг Тошкент вилояти филиалига олиб келинган.

"Портлаш оқибатида жабрланганлар орасида ўта оғир аҳволдагилари йўқ. Шифокорлар томонидан жароҳатланганларга барча керакли тиббий ёрдам кўрсатилмоқда", дейилади хабарда.

Шунингдек, даволаш муассасаларида тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифокорлар ва барча зарур дори-дармон захираси яратилгани айтилган.

Uzbekistan Airports эса Тошкентдаги портлаш пойтахт аэропорти фаолиятига таъсир қилмаганини билдирган.

Акобир Сайидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ёнғин вайроналар Сергелидаги портлаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made