Тошкент-Нукус ўртасидаги авиақатновлар вақти бир ойга ўзгартирилди

Жамият

image

Бугун, 4 июлдан жорий йилнинг 2 августига қадар Тошкент-Нукус-Тошкент йўналиши бўйича авиақатновлар янги жадвал бўйича амалга оширилади. Бу ҳақда “Uzbekistan Airways” АЖ Матбуот хизмати маълум қилди.

“4 июлдан 2 августга қадар Тошкент-Нукус-Тошкент йўналиши бўйича HY017/018 авиақатновлари янги жадвал бўйича амалга оширилишини маълум қиламиз”, дейилади хабарда. 

Янги жадвалга кўра, самолётлар қуйидаги вақтларда ҳаракатланади:

•  Тошкентдан жўнаб кетиш: 16:20 (20:00 ўрнига);

•  Нукусга етиб бориш: 18:00 (21:40 ўрнига);

•  Нукусдан жўнаб кетиш: 18:50 (22:30 ўрнига);

•  Тошкентга етиб бориш: 20:10 (23:50 ўрнига).

Маълумот учун, Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат жорий этилиши ва Президент фармони ижросини таминлаш мақсадида “Нукус” аэропорти фаолияти комендантлик соатларида вақтинчалик соат 21:00 дан 07:00 гача чекланади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида айрим фуқаролар Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларни нотўғри талқин қилиб, кутилмаганда намойишлар уюштирди. 

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳолатни Нукусда давлат бошқаруви органларини эгаллашга уриниш деб баҳолади.

Шундан сўнг, 2 июль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга етиб борди ва қорақалпоқ халқи билан мулоқот қилди. 

Шунингдек, Президент Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш муҳокамаси ҳали давом этаётганини инобатга олиб ҳамда Қорақалпоғистон аҳолиси билдираётган фикр ва мулоҳазаларни ўрганган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 70, 71, 72, 74, 75-моддаларини амалдаги таҳрирда ўзгаришсиз қолдириш зарурлигини маълум қилди.

Бугун, 4 июль куни Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Конституциядаги Қорақалпоғистонга оид моддалар ўзгартирилмаслиги ҳақида қарор қабул қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Нукус аэропорт авақатнов

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг