Расман! ИИВ Қорақалпоғистондаги намойишлар юзасидан баёнот берди

Local

image

Бугун, 1 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида айрим фуқаролар кутилмаганда кўча юришларини ташкил қилиб, Нукуснинг Марказий деҳқон бозорида тўпланиб, намойишлар уюштирди. Ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати изоҳ берди.

Қайд этилишича, воқеа соат тахминан 15.00 лардан бошланган. Намойишларга сабаб айрим фуқаролар Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларни нотўғри талқин қилишлари бўлган. Шу сабаб одамлар Марказий деҳқон бозорида тўпланиб, намойишлар уюштирган.

Мазкур ҳолат юзасидан, жамоат тартибини бузилишини олдини олиш ҳамда фуқаролар томонидан турли тартиббузарликларни содир этишларига йўл қўймаслик мақсадида, деҳқон бозори ҳудудига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг куч ва воситалари жалб этилган.

Хабарга кўра, ҳозирда жамоат тартиби тикланиб, фуқароларнинг қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўймасликлари ва барча мурожаатлари ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиши бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.


Rate Count

5022

Rating

3

Rate this article

Share with your friends