Тоғли Қорабоғдаги тўқнашув Россияга босим ўтказиш учун уюштирилдими?
Олам
−
28 Сентябрь 2020
13878Тоғли Қорабоғда Арманистон ва Озарбайжон ўртасида қуролли можаронинг бошланиши Россияга қўшимча босим ўтказиш учун атайин ташқи таъсир билан уюштирилгани нотўғри фикр. Кремль вакили, Россия Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песков шундай фикр билдирди.
Песков журналистларнинг Кремль Тоғли Қорабоғдаги можаро Беларусдаги намойишлар ва Алексей Навальний билан боғлиқ вазиятдан кейин Россияга қўшимча босим ўтказиш учун ташқаридан уюштирилгани версиясини кўриб чиқмаяптими деган саволига “Йўқ, кўриб чиқмаяпти”, деб жавоб берган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 27 сентябрь куни Тоғли Қорабоғда қуролли тўқнашувлар авж ола бошлагандан кейин Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевга қўнғироқ қилиб, Туркия озар халқининг ёнида бўлишини маълум қилди.
Сўнгра Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Арманистон Бош вазири Никол Пашинянга қўнғироқ қилиб, Тоғли Қорабоғдаги вазиятни муҳокама қилди ва вазиятдан ташвишдалигини билдирди.
Расмий Бакуга кўра, Арманистон Қуролли Кучлари кеча, 27 сентябрь куни соат 06:00 дан бошлаб Озарбайжонга қарши кенг кўламли провокацияларни амалга оширди, бутун фронт бўйлаб Озарбайжон армиясининг позицияларини, шунингдек, олдинги чизиқ зонасида жойлашган аҳоли пунктларини ўққа тутди. Унда мингга яқин ҳарбийлар ва тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган.
Арманистон ҳужум Озарбайжон қуролли кучлари томонидан бошланганини айтмоқда. Озарбайжон эса қуролли тўқнашувга нисбатан жавоб ҳужумлари бошлаганини расман эълон қилиб, Арманистон чегарасидаги тинч аҳоли вакилларини чегара ҳудудларидан четга чиқишларини сўради.
Ҳолат бўйича Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев халққа мурожаат билан чиқиб, тўқнашув Озарбайжоннинг провокацияси эмаслигини айтди.
Никол Пашинян эса мамлакатда ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик эълон қилди. Бунинг ортидан Илҳом Алиев мамлакатда ҳарбий ҳолат ва комендантлик соати эълон қилиш ҳақидаги фармонга имзо чекди. Шунингдек, Алиев 28 сентябрь куни қисман сафарбарлик эълон қилиш ҳақидаги ҳужжатни имзолади.
LiveБарчаси