Шаҳбоз Шариф ҳам Мирзиёевни қутлади

Жамият

image

Бугун, 12 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбатда икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган.

Покистон етакчиси Мирзиёевни бўлиб ўтган Президент сайловида ишончли ғалаба қозонгани билан самимий қутлаб, Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаган.

Суҳбат чоғида томонлар савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика ва маданий-гуманитар соҳаларда олий даражада қабул қилинган битим ва келишувлар амалга оширилиши муҳимлигини қайд этган.

Мамлакатларнинг етакчи корхоналари кооперациясини ривожлантириш ва ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини оширишдан икки томон ҳам манфаатдор экани таъкидланган.

Трансафғон темир йўлини қуриш лойиҳасини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 июль куни Ўзбекистонда навбатдан ташқари президентлик сайлови бўлиб ўтди. Натижаларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Шавкат Миромонович Мирзиёев 87,05 фоиз овоз билан 7 йил муддатга сайланди. Шавкат Мирзиёевнинг ғалабасидан сўнг уни Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Беларусь, Хитой, Озарбайжон, Туркия, Эрон ва Арманистон етакчилари табриклади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Покистон Шаҳбоз Шариф

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг