Путин Мирзиёевни қайта сайлангани билан табриклади
Жамият
−
10 Июль 2023 5480 1 дақиқа
Россия етакчиси Владимир Путин Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевни республикада ўтказилган Президент сайловидаги ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақда Кремль сайтида маълум қилинди.
“Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш борасидаги принципиал йўлингизни юксак қадрлаймиз. Ишончим комилки, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар икки томонлама алоқаларнинг барча кўлами бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни изчил ривожлантириш, минтақавий ва халқаро масалаларда мувофиқлаштиришни таъминлайди”, дейилади Президент телеграммасида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёевни сайловдаги ғалабаси билан Туркманистон, Қозоғистон, Туркия, Озарбайжон, Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарлари ҳам табриклади.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель