Шавкат Мирзиёевнинг Уммонга ташрифи якунланди
Ўзбекистон
−
19:30 136 1 дақиқа
Бугун, 17 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Уммон Султонлигига давлат ташрифи якунига етди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, давлат раҳбари Масқат шаҳрида Уммон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид билан тарихий музокаралар, шунингдек, ушбу мамлакат етакчи компаниялари ва молиявий институтлари раҳбарлари билан самарали учрашувлар ўтказган.


Саммит доирасида Стратегик шериклик тўғрисидаги битим қабул қилинган. Шу билан бирга, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, туризм, илм-фан ва маданий-гуманитар соҳаларда алоқаларни ривожлантиришга қаратилган 30 дан ортиқ ҳужжат имзоланган.

Иқтисодий соҳада 5 миллиард долларлик лойиҳалар тўплами шакллантирилган.

Ташриф тадбирлари якунлангач, Масқат халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Уммон султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид кузатиб қўйган.


Давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетган.
Live
Барчаси