Сайлов натижалари эълон қилинди
Жамият
−
10 Июль 2023
41192Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижалари эълон қилинди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси хабар берди.
Натижаларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод – Шавкат Миромонович Мирзиёев 87,05 фоиз овоз билан 7 йил муддатга сайланди.
Шунингдек:
Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Улуғбек Илясович Иноятов – 4,02 фоиз;
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Робахон Анваровна Маҳмудова – 4,43 фоиз;
Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Абдушукур Худойқулович Ҳамзаев – 3,74 фоиз овозга эга бўлган.
Президент сайловида 15,6 млн киши, яъни сайловчиларнинг 79 фоизи овоз берди.
Ҳақиқий эмас деб топилган овозлар сони 117 889 ёки 0,76 фоизни ташкил қилди.
Севара Ҳусниддинова
LiveБарчаси