Имомали Раҳмон ҳам Мирзиёевни ғалаба билан табриклади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Тожикистон раҳбари Шавкат Мирзиёевни кеча Ўзбекистонда бўлиб ўтган муддатидан илгари Президент сайловида қозонган ғалабаси билан самимий қутлаган.

Шунингдек, Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни, энг аввало, савдо-иқтисодиёт, инвестициялар, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор соҳаларда амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган.

Телефон орқали мулоқотда бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев сайлов Имомали Раҳмон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг