Самарқандда аёл 3 кунлик чақалоғини сотди
3-саҳифа
−
21 Сентябрь 2023
7176Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида 3 кунлик чақалоғини 50 миллион сўмга сотаётган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда “Замон” дастурида маълум қилинди.
Қайд этилишича, Самарқанд вилоятида яшовчи турмушидан ажрашган аёл бошқа бир йигитдан ҳомиладор бўлиб қолган ва уни яқинларидан яширишга уринган. Шунингдек, у ҳали туғилмаган фарзандини сотишга қарор қилиб, Самарқанд туманида яшовчи харидор аёл билан келишиб олган.
Чақалоқ туғилганидан сўнг, аёл уни аввалдан келишиб олган ҳолда харидорга 50 млн сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши ЖИБ Самарқанд вилояти Оқдарё тумани судида кўриб чиқилган. Унда судланувчи айбига тўлиқ иқрор бўлиб, ўзига нисбатан енгилроқ жазо тайинланишини сўраган.
Суд ҳукмига кўра, аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) 3-қисми “а” банди билан, 57-моддани қўллаган ҳолда, 5 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилоятида аёл ўзининг (қиз жинсли) чақалоғини бошқа бир фуқарога сотаётган вақтида ушланган эди. У 2023 йилда туғилган қизи Б.Д.ни 90 миллион сўм эвазига сотмоқчи бўлганда ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинган. Шунингдек, жорий йилнинг 8 август куни Бухоро вилояти Қоракўл туманида 28 ёшли аёл 4 кунлик чақалоғини кўчага ташлаб кетганди.
LiveБарчаси