Россия изоляцияланадими?

Олам

image

Украинадаги воқеалар муносабати билан Россияни тўлиқ изоляция қилиш ҳақида гапириш мумкин эмас, чунки АҚШ ва унинг иттифоқчилари бутун дунё дегани эмас. Россия Президенти Матбуот котиби Дмитрий Песков шундай фикр билдирди.

Песков журналистларнинг Россия яккаланган ҳолатда ўзини қандай ҳис қиляпти, деган саволга жавобан мамлакат изоляцияланмаганини айтди.

Бу Россиянинг яккаланишини англатмайди (АҚШ ва бошқа бир қатор давлатлар томонидан кўрилган чекловчи чоралар – таҳр.). Европа ва Америка учун ҳар қандай давлатни, айниқса, Россиядек катта давлатни изоляция қилиш дунё учун жуда катта.

Кремль матбуот котибининг таъкидлашича, дунёда халқаро муносабатларнинг ривожланиш динамикасига нисбатан анча мувозанатли, баъзан оқилонароқ муносабатда бўлган яна кўплаб давлатлар бор.

“Шунинг учун биз изоляция ҳақида гапирмасликни афзал кўрамиз ва биз гаплашмаслигимиз кераклигига аминмиз. Умид қиламизки, бизнинг позициямиз эртами-кечми ўша давлатлар томонидан тан олинади – булар ҳам Европа Иттифоқи давлатлари, ҳам НАТО давлатлари, улар ҳозир шундай ҳаддан ташқари эмоционал позицияни эгаллаб, жуда кўп аниқ нарсаларни тушунишдан бош тортмоқда”, дея қўшимча қилган Песков.

Песков журналистларнинг Россия ҳозирги вазиятда АҚШ билан алоқалари борми деган саволига: “АҚШ билан мулоқотнинг маълум каналлари бор”, деб жавоб берган.

Шу билан бирга, Кремль матбуот котибининг таъкидлашича, “албатта, бир қатор давлатлар - Европа давлатлари, АҚШ, Канада, Япония ва бошқа давлатлар томонидан муносабатлардан воз кечиш, иқтисодий алоқаларни чеклаш ва муайян тақиқ чораларини киритиш ҳолатлари мавжуд.

Россиянинг Украинага босқини

Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарадаги тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.

Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.

24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.

Бундан аввалроқ Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирганди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди.

25 февраль куни Зеленский Украинада умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Армияга чақирув мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида амалга оширилиши белгиланди.

Рус қўшинлари ҳозиргача Украинага шимол, шарқ ва жанубдан ҳужум қилиб келмоқда ва қатор ҳудудларни эгаллашга эришди. Аммо бу уруш Россиянинг дунёда яккаланиб қолишига олиб келди.

Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.

Ҳужум бошлангач, Европа давлатлари ва АҚШ Россияга қарши бир неча босқичли санкциялар жорий қилди. Россиянинг ВТБ, “Россия” банки, “Открытия”, “Новикомбанк”, “Промсвязьбанк”, “Совкомбанк” ва ВЭБ.РФ банклари SWIFT халқаро банклараро тизимидан узилди. АҚШ ва Европа Иттифоқи Россиянинг олтин-валюта захирасини блоклади.

Европа давлатлари, АҚШ, Канада Россия учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди. Бу санкцияларга нейтрал давлат ҳисобланган Швейцария ҳам қўшилди. Уруш фонида Украинани Европа Иттифоқи аъзолигига қабул қилиш жараёни тезлашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

96

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made