Россия Ғарб санкцияларига қарши даҳшатли жавоб бермоқчи
Олам
−
25 Февраль 2022
81199Украина шарқида сепаратисталар томонидан ташкил этилган ДХР ва ЛХР сувернитети Россия томонидан расман тан олиниши ортидан Кремлга қарши жорий қилинган Европа Иттифоқининг санкцияларига расмий Москва жиддий жавоб қайтаради. Бу ҳақда бугун, 24 февраль куни Россия ТИВ эълон қилган баёнотда сўз борган.
“Европа Иттифоқи томонидан қўйилган навбатдаги нодўстона қадамлар Россиянинг ҳам, бизга қардош бўлган ДХР ва ЛХР республикаларининг ҳам ривожланиши учун тўсиқ бўла олмайди. Бу ҳаракатлар бизни қўшни республикларга яқиндан ёрдам кўрсатиш борасидаги ҳаракатлардан тўхтатиб қололмайди. Халқаро ҳуқуқ меъёрларининг асоси бўлган ўзаро икки томонлама ёндашув тамойилига мувофиқ, биз қаттиқ жавоб чораларини кўрамиз”, дейилади Кремль баёнотида.
Россия ТИВ Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича қарорини танқид қилиб, уларни “Европадаги хавфсизлик билан боғлиқ вазиятни таҳлил қилиш ўрнига, санкцияларни қўллашга шошилиш”, дея атаган.
Бундан ташқари, ТИВ Европа Иттифоқи Европа минтақасидаги уруш ва тинчлик билан боғлиқ муаммоларини бир ўзи ҳал қилиш ваколатига эга эмаслигини таъкидлаган.
“Бизнинг Донбассдаги зўравонликларни тўхтатиш ва Минск келишувида кўзда тутилган вазифаларни амалда қўллаш зарурлиги тўғрисидаги такрорий сигналларимиз Киев ва унинг Ғарбдаги кураторлари томонидан эшитилмади. Улар учун ДХР ва ЛХР аҳолиси шунчаки савдолашиш воситаси сифатида кўрилди. Россия ушбу республикалар мустақиллигини тан олганидан кейин ҳам Украина томонидан ушбу ҳудудларни ўққа тутиш нафақат тўхтамади, балки янада кучайди”, дейилади вазирлик хабарида.
Россиянинг Украинага босқини
Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарадаги тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.
Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.
24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.
Бунинг ортидан Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди.
Рус қўшинлари дастлаб Киев ва Харьковга ракета ҳужуми уюштирди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди. Шунингдек, расмий идора рус қўшинлари Харьков ва Одесса вилоятига кириб борганини билдирди.
Ҳужум бошланганидан кўп ўтмай, ЛХР Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Виталий Киселев Счастье ва Станица шаҳарчалари ЛХР назоратига ўтганини эълон қилди.
Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.
25 февраль куни Зеленский Украинада умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Армияга чақирув мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида амалга оширилиши белгиланди.
LiveБарчаси