Путин ва Ким Чен Иннинг саммити тугади. Бироқ Шимолий Корея етакчиси ҳали ҳам Россияда
Олам
−
14 Сентябрь 2023
8471Россия Президенти Владимир Путин ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин умумий ҳисобда беш соатдан ортиқ давом этган суҳбатни якунлади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Президент Путин Шимолий Корея етакчиси билан музокаралар самарали ва самимий ўтганини айтган.
“Бошланиши яхши, жуда самарали. Минтақадаги вазият, икки томонлама муносабатлар юзасидан жуда самимий фикр алмашилди”, дейди Путин.
Унинг қўшимча қилишича, коронавирус пандемияси даврида “КХДР ташқи дунёдан амалда ёпиқ бўлганида”, Москва ва Пекин катта зарар кўрган.
Қайд этиш жоизки, Ким Чен Ин Путин билан музокаралардан сўнг Шимолий Кореяга қайтиб кетгани йўқ. У Комсомольск Амурдаги заводга ҳам боради.
“Ким Чен Ин Комсомольск Амурга, фуқаролик ва ҳарбий техника ишлаб чиқариладиган заводларга ташриф буюради”, деган Владимир Путин.
Россия Президентининг таъкидлашича, КХДР раиси у ерда қурол ишлаб чиқаришни кўриб чиқади. Бундан ташқари, КХДР етакчиси Владивостокдаги Россия Фанлар академиясининг бир нечта объектларини кўздан кечиради.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 сентябрь куни Ким Чен Ин Пхеньяндан жўнаб, Россияга махсус поездда йўл олганди. Кеча, 12 сентябрь куни Россияга келган Ким Чен Ин Табиат вазири Александр Козлов ва Приморск ўлкаси губернатори Олег Кожемяко билан музокара ўтказди. Бугун, 13 сентябрда Шимолий Корея етакчиси Президент Путин билан “Восточний” космодромида учрашди. Улар қисқа суҳбатдан сўнг космодромдаги объектларни кўздан кечирди. Кейин эса давлат раҳбарлари бошчилигидаги делегацияларнинг музокаралари бўлиб ўтди. Шундан сўнг, Ким Чен Ин шарафига расмий тушлик уюштирилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь