Ким Чен Ин Путин билан бирга “империализмга қарши” курашмоқчи (видео)

Олам

image
0:00
0:00
download

Бугун, 13 сентябрь куни Россия ва Шимолий Корея раҳбарлари Владимир Путин ва Ким Чен Ин ўртасидаги музокаралар “Восточний” космодромида бошланди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

“Биз, албатта, иқтисодий ҳамкорлик масалалари, гуманитар масалалар, минтақадаги вазият ҳақида гаплашиб олишимиз керак”, деган Россия раҳбари учрашувни очиб берар экан.

Ўз навбатида, КХДР раҳбари Путинга Пхеньян Москванинг барча қарорларини қўллаб-қувватлаши ва икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришга тайёрлигини айтган. У икки давлат “империализмга қарши” курашишда ҳамкорлик қилишига умид билдирган.

Қайд этилишича, давлат раҳбарлари делегациялар иштирокида мулоқот қилади, зарур бўлса, яккама-якка учрашувларни давом эттиради. Музокараларда Россия томонидан Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари – матбуот котиби Дмитрий Песков, Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Бош вазир ўринбосари – Саноат вазири Денис Мантуров, Мудофаа вазири Сергей Шойгу, Бош вазир ўринбосари Алексей Оверчук, Бош вазир ўринбосари Марат Хуснуллин, Транспорт вазири Виталий Савельев, Табиий ресурслар вазири Александр Козлов иштирок этмоқда. 

Шимолий Корея тарафдан эса Ташқи ишлар вазири Чо Сон Хи, Корея Меҳнат партияси марказий қўмитаси ҳарбий маъмурият бўлими мудири Пак Чунг Чхон, Марказий ҳарбий комиссия бошлиғи ўринбосари Ли Бён Чхоль қатнашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Путин ва Ким Чен Ин расмий музокаралар олдидан “Восточний”да қисқача гаплашганди. Улар монтаж ва синов биносининг асосий кириш қисмида учрашган, сўнг космодром объектларини кўздан кечирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Владимир Путин Ким Чен Ин Шимолий Корея

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made