Польшалик фермерлар Еврокомиссия раҳбари учун дор ясади (видео)
Олам
−
10 Февраль
8161Европада тобора кучайиб бораётган фермерлар акциясига польяклар ҳам қўшилди. Бу ҳақда "24tv" хабар берди.
Қайд этилишича, улар кечадан бошлаб умуммиллий иш ташлаш билан боғлиқ митинг бошлаган.
Норозилик намойиши Польшанинг Бидгош шаҳрида бўлиб ўтган. Майдонда деҳқонлар европалик амалдорлар учун қатл масканлари ҳам қурилган.
Ушбу ҳолат акс эттирилган видеолар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлди. Тасвирларда Европа Комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен ва Европа комиссари Януш Войцеховскийнинг суратлари ёпиштирилган даҳшатли қўғирчоқлар мавжуд.
Қайд этилишича, фермерларнинг иш ташлаши жорий йилнинг 10 мартигача давом этиши кутилмоқда. Улар Украина қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортини чеклашни, шунингдек, Европа Яшил битимини рад этишни талаб қилмоқдалар.
Таъкидлаш жоизки, бир неча ойлардан бери Европада давом этаётган норозилик намойишлари фонида немис, француз, юнон ва бошқа кўплаб ЕИ давлатлари фермерларига қўшилиб Германияда темирйўлчилар ҳам бош кўтарди. Франция ҳукумати хавфсизлик чораларини кучайтириши ортидан эса фермерлар пойтахтни тракторлар билан тўсиб қўйди. Бу вазият ўз навбатида мамлакатдаги озиқ-овқат инқирозига сабаб бўлди, ҳатто экофаоллар Луврдаги “Мона Лиза” портретига шўрва улоқтиришгача борди. Янги Бош вазир Габриэль Атталь эса тез орада фермерларнинг муаммоларини ҳал қилиш учун қарорлар қабул қилинишига ваъда берди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь