Пискентда сув тошқинининг олди олинди

Жамият

image

Тошкент вилояти Пискент тумани “Намуна” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи анҳорнинг сув йўли тўсилиб қолган. Натижада, анҳор суви тошиб чиқиб ёндош ҳудудларга хавф туғдирган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 26 май куни соат 16:00 лар атрофида Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимига Тошкент вилояти Пискент туманининг Олмалиқ шаҳри билан чегарадош бўлган “Намуна” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи анҳорга дарахтларнинг синган шох-шаббалари тушиб, анҳордаги сув йўлининг тўсилиб қолганлиги натижасида сув анҳор қирғоқларидан тошиб чиқаётганлиги аниқланган. Бунинг оқибатида аҳоли уй-жойларига хавф юзага келаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Воқеа жойига етиб борган Олмалиқ шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими қутқарувчилари томонидан юзага келган ҳолатни зудлик билан бартараф этиш чоралари кўрилган. Анҳор шох-шаббалардан тозаланиб сувни аҳоли уй-жойига бўлган хавфи олди олинган.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатда сўнгги ойда сув тошиши ва сел келиши билан боғлиқ ҳолатлар кўпайган. Хусусан, май ойининг ўзида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани, Сурхондарё вилоятининг Бойсун ва Олтинсой тумани, Навоий вилояти Зарафшон шаҳри, Жиззах вилояти Жиззах шаҳри ва Шароф РашидовҒаллаорол ҳамда Зомин туманида сел кузатилган. Шунингдек, Сардоба сув омбори девори бузилишида келиб чиққан фавқулодда вазият сув билан боғлиқ энг катта офатлардан бири бўлди десак янглишмаймиз.


Мақола муаллифи

Теглар

сув тошқини

Баҳолаганлар

101

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг