Сурхондарёнинг Бойсун ва Олтинсой туманига кучли сел келди

Жамият

image

Кеча, 13 май куни соат 21:00 да кучли ёмғир ёғиши натижасида Сурхондарё вилоятининг Олтинсой тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи “Олтинсой” сойининг сув ҳажми сезиларли даражада ошган. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

Мазкур ҳолат натижасида сув тошқини юзага келиши мумкинлиги сабабли вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими (ФВДТ) куч ва воситалари ёрдамида ушбу ҳудудда истиқомат қилаётган 900 нафар фуқаро хавфсиз (яқин қариндошлари уйлари) ҳудудга вақтинча кўчирилди.

Бундан ташқари, шу куни Бойсун туманидаги “Пасурхи” маҳалласига Бойсун тоғ тизмасига сурункали ёмғир ёғиши натижасида “Ойбарак” сойи орқали сел келган.

Шунингдек, туманнинг “Ҳунармандлар” маҳалласидан оқиб ўтувчи “Авлод” сойи орқали сел келиши оқибатида “Авлод” ҳамда “Сариосиё” қишлоқларини боғлаб турувчи кўприкни сув босганлиги туфайли автомобилларнинг ҳаракатланиши вақтинча тўхтатилган.

Вазият вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан тўлиқ назоратга олинган. Айни дамда бошқарма қутқарувчилари ҳамда ФВДТнинг 150 дан ортиқ ходими, шунингдек, 20 га яқин техника ёрдамида сел оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Сел оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.

Аввалроқ, Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳригаа кучли сел келгани ҳақида хабар берган эдик. Натижада 300 киши эвакуация қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё сел

Баҳолаганлар

245

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг