Бўстонлиқ туманида кучли ёмғир ва сел келиши кузатилди

Жамият 4931
image

Кеча, 13 май куни соат 17:15 дан 21:30 га қадар Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани тоғ олди ҳудудларида кучли ёмғир ва сел келиши кузатилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Натижада тумандаги “Қорамозор” МФЙ ҳудудидаги ички йўлида сел келиши, “Паркент канали” ПК-54 қисмига сув тўпланиб тошиши, “Думалоқ”, “Товоқсой”, “Хондайлик”, “Искандар”, “Қўшқўрғон” МФЙ ички кўчалари ва бир нечта аҳоли хонадонларига ёғингарчилик сувлари тўпланиши кузатилди.

Таъкидланишича, Сел келиши ўз вақтида бартараф этилди. Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва ҳимоя тадбирлари мақсадида жами 189 нафар ишчи ходим, 26 та муҳандислик техникалари жалб этилди. Вилоят ФВБ томонидан 14 та махсус техника ва 44 та қутқарувчи жалб этилди. 

Сел келиши оқибатида аҳоли орасида тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган.

Аввалроқ, кучли ёмғир ёғиши натижасида Сурхондарё вилоятининг Бойсун ва Олтинсой туманларига сел келгани ҳақида хабар берган эдик.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 152
Рейтинг: 3.1
t
×