Зоминда опа-укани сел оқизиб кетди. Улар вафот этди
Жамият
−
01 Май 2020
20164Жиззах вилояти Зомин туманида вояга етмаган опа-укани сел оқизиб кетиши натижасида, ҳар иккиси вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар бермоқда.
Зомин тумани, Ширин қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи опа-ука – 2006 йил туғилган Т.Г. ва 2011 йил туғилган Т.Ф. лар сойдан сел келиши натижасида оқиб кетди.
Опа-ука озиқ-овқат дўконига чиққан. Қишлоқ ҳудудидан оқиб ўтувчи сойдан ўтаётган вақтда сел келиб оқизиб кетган. Т.Ф.нинг сой бўйида жасади топилган. Т.Г. ҳушсиз ҳолда туман тиббиёт бирлмашмасига келтирилган. Бироқ, кўрсатилган муолажага қармасдан ҳаётдан кўз юмди