Пашинян КХШТ ва Арманистон орасига нега совуқчилик тушиб қолганини айтди

Олам

image

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ)  республикадаги ўз масъулият зонасини белгилашдан бош тортмоқда, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у бугун, 15 ноябрь куни мамлакат парламентида сўз очди.  

“Энг катта фундаментал муаммо шундаки, КХШТ, аслида, Арманистонда ўз масъулият зонасини белгилашдан бош тортмоқда. Агар биз бу шартлар асосида КХШТ тадбирларида индамай қатнашсак, Арманистоннинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитети шубҳа остига олинадиган мантиққа қўшилган бўламиз. Биз ўзимизга ҳам, КХШТга ҳам ўйлаб кўриш учун вақт беряпмиз”, дейди Бош вазир.

Парламент мажлисида мухолифатчи депутат Пашиняндан КХШТдан чиқиш учун эҳтимолий тайёргарлик ҳақида ҳам сўраган.

"Биз турли сабабларга кўра КХШТнинг ушбу тадбирларида қатнашмасликка қарор қилдик. Мен ҳеч нарсага замин тайёрламайман, бу замин ё бор, ё йўқ", деган Бош вазир депутатнинг саволига жавобан.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Беларусь фуқароси Александр Лукашенкога телефон орқали 23 ноябрь куни Минскда бўлиб ўтадиган КХШТ йиғилишида қатнашмаслигини маълум қилганди. Бундан хабар топган Кремль Пашиняннинг бу қароридан афсусда эканини билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Никол Пашинян Арманистон КХШТ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made