Кремль Пашиняннинг қароридан афсусда

Олам

image

Кремль Арманистон Бош вазири Никол Пашинян жорий йилнинг 23 ноябрь куни Минскда бўлиб ўтадиган Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг (КХШТ) саммитида иштирок этмаслигидан афсусда. Бу ҳақда журналистларга Россия Федерацияси президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди. 

“Агар ҳақиқатан ҳам шундай бўлса, афсус билдиришимиз мумкин. Биз ҳар бир ҳукумат раҳбари ёки давлат раҳбарининг иш тартибида ўзига хос воқеалари, шароити бўлиши мумкинлигини тушунамиз. Лекин биз фақат афсус билдиришимиз мумкин, чунки бундай учрашувлар фикр алмашиш, вазиятни солиштириш учун жуда яхши сабабдир”, дейди Кремль вакили. 

Шу билан бирга, унинг қўшимча қилишича, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти формати долзарблигича қолмоқда.  

“КХШТ доирасида ташкил этилган ва ўтказилаётган учрашувлар ҳам шундан далолат беради”, дейди Песков. 

Пашиняннинг ўзи Беларусь президенти Александр Лукашенко билан телефон орқали мулоқотда Минскдаги КХШТ кенгаши йиғилишида иштирок этмаслиги ҳақида огоҳлантирган. У ташкилот аъзолари бу қарорни тушунишларига умид билдирган. 

Аввалроқ Пашинян ва Арманистон ТИВ вакиллари Ереван ҳозирда КХШТдан чиқиш имкониятини муҳокама қилмаётганини, бироқ Арманистон вакиллари сўнгги ойларда ташкилот тадбирларида қатнашмаганини бир неча бор таъкидлаган эди. Арманистон ҳам КХШТдаги элчисини чақириб олди ва дипломатик миссияга янги раҳбар тайинламади.


Мақола муаллифи

Теглар

Кремль Никол Пашинян КХШТ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг