Нигер исёнчилари француз қўшинларининг чиқиб кетиши учун муддат берди
Олам
−
31 Август 2023
6087Нигерда давлат тўнтаришини амалга оширган ҳарбийлар томонидан тузилган “Ватан мудофааси бўйича миллий кенгаш” 3 сентябргача француз қўшинларини мамлакатдан олиб чиқиб кетишни талаб қилди. Бу ҳақда “Sky News Arabia” хабар берди.
Телеканал маълумотларига кўра, ҳафта охиригача исёнчилар тарафдорлари француз қўшинларининг Нигерни тарк этишини талаб қилиб, муддатсиз акция ўтказишни режалаштирган.
Айримлар янги ҳукуматдан Франция базасига электр ва сув таъминотини, шунингдек, озиқ-овқат таъминотини тўхтатишни сўрамоқда. Мамлакатда 1,5 га яқин француз ҳарбий хизматчилари жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойи охирида Нигерда давлат тўнтариши ўтказилган, Президент Муҳаммад Базум ҳокимиятдан ағдарилганди. У ва унинг оиласи исёнчилар томонидан қўлга олинди. ECOWAS эса Абдураҳмон Чиани бошчилигидаги қўзғолончилардан Базумни озод этиш ва ҳокимиятни сайланган президентга қайтаришни талаб қилди.
Акс ҳолда Нигерга ҳарбий интервенция қилишни ҳам истисно қилмаслигини билдирди. 19 август куни эса ECOWAS давлатлари Бош штаблари раҳбарлари ҳарбий аралашув учун кун белгилаганини эълон қилди. Шундан сўнг Нигердаги исёнчиларни қўллаб-қувватлаётган Мали ва Буркина-Фасо ҳукуматлари Ниамейга жанговар самолётлар юборди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь