Навальнийнинг заҳарланиши бўйича янги маълумотлар очиқланди

Олам

image
Навальний қолган меҳмонхонадан “Новичок”нинг изи чиқди north_east

Навальний қолган меҳмонхонадан “Новичок”нинг изи чиқди

Нақ 3 та лаборатория Алексей Навальний таҳлилларида “Новичок” борлигини аниқлади north_east

Нақ 3 та лаборатория Алексей Навальний таҳлилларида “Новичок” борлигини аниқлади

Россиялик мухолиф сиёсатчи Алексей Навальнийнинг шахсий буюмларида заҳарловчи модда излари бўлмаган. Бу ҳақда Навальнийнинг Матбуот котиби Кира Ярмиш маълум қилди.

Ярмишнинг сўзларига кўра, заҳар фақатгина Томскдаги меҳмонхонада сиёсатчи қолган хонадаги идишдан топилган.

Сиёсатчининг тарафдорлари Томскда у фойдаланган барча нарсаларни йиғишга муваффақ бўлган. Улар Навальнийнинг тоби қочиши билан шундай чораларни кўриб қўйишган. Буюмларнинг маълум қисми Германияга юборилган. Сув идишни ҳам сиёсатчининг дўсти Мария Певчих Берлинга олиб борган. Заҳарли модда ҳам фақатгина шу буюмдан топилган.

Ярмиш бу маълумотлар нега ўша вақтларда айтилмаганига изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, ҳамма буни Навальний билан маслаҳатлашишни хлҳлаган. Улар сиёсатчи комадан чиқишини кутган.

Эслатиб ўтамиз, Алексей Навальний Томскдан Москвага самолётда қайтаётганда тоби қочиб, зудлик билан Омскдаги шифохонага ётқизилди. Унинг тарафдорлари Навальнийни Германияга олиб кетиш ҳаракатига тушди. Аммо икки кун давомида Омскдаги шифохона шифокорлари уни кўчиришга рухсат бермай келди.

Бу орада Навальнийни заҳарланган деб тахмин қилаётганлар бу ҳаракатни Кремлнинг режаси деб баҳолади. Икки кундан кейин сиёсатчи Берлинга олиб кетилди. Германия Ҳукумати Россиядан ҳолат бўйича шаффоф текширув бошлашни сўради. Кремль бу чақирувга муносабат билдириб, заҳарланишни исботловчи далил йўқлигини маълум қилди.

Германия эса иттифоқчилари билан Россияга қарши санкциялар жорий қилиш бўйича муҳокамаларни бошлаб юборди. Хусусан, Франция ва Буюк Британия Россиянинг танобини тортиб қўйиш кераклигини айтмоқда.

"Der Spiegel" нашри Навальнийнинг териси, пешоб ва қонида заҳарловчи модда аниқланганини маълум қилди.

Россия эса билдирилаётган айбловларга нисбатан, Ғарб давлатлари ва НАТОни "Новичок" гуруҳига кирувчи кимёвий модда ўйлаб топишда айблади.

Европа Парламенти Навальний билан боғлиқ вазият сабаб санкциялар жорий қилиш тўғрисида резолюция қабул қилди. Унда Коррупцияга қарши фонд суриштирувлари бўйича коррупция жиноятига алоқадор деб топилган шахсларга санкция жорий қилиш кераклигин айтилган.

"Reuters" агентлиги Омскдаги шифохонага яқин манбасига таяниб, Навальнийни Германияга олиб кетиш учун рухсат Кремль томонидан келганини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Алексей Навальний

Баҳолаганлар

122

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг