Навальний Путиннинг “жиблажибон”ини судга берди

Олам 8511
image
-

Москванинг Пресненский суди сиёсатчи Алексей Навальнийнинг Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песковга қарши даъвосини қабул қилди. Бу ҳақда РБК хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, суд Навальнийнинг Песковга қарши даъвоси ишлаб чиқариш учун қабул қилинганини таъкидлаган.

Судгача тайёргарлик 27 майга режалаштирилган. Таъкидланишича, аввалроқ шаъни, қадр-қиммати ва ишбилармонлик обрўсини ҳимоя қилиш тўғрисидаги даъво камчиликларни тузатиш учун ҳаракатсиз қолдирилган.

Песковнинг Навальний гўёки хорижий махсус хизматларда ишлаган, деган сўзлари билан мухолифатчига таъсир қилган. 2020 йил 1 октябрда Песков “Марказий разведка бошқармаси мутахассислари Навальний билан ишлаяпти, у айтадиган ҳамма нарса бу ташкилот оғзига соладиган нарсадир” деганди

Навальний раддия Кремльнинг расмий веб-сайтида эълон қилинишини сўради. Сиёсатчининг сўзларига кўра, Песков ҳақиқатга мос келмайдиган ва унинг шаъни, қадр-қиммати ва ишбилармонлик обрўсини камситадиган маълумотларни тарқатган. Песковнинг ўзи Навальнийнинг сўзларини “кулгили айбловлар” деб атаган.

Ушбу суд даъвоси жорий йилнинг 29 март куни қўзғатилган. Бундан ташқари, бу мухолифатнинг Президент матбуот котиби ҳақидаги иккинчи баёноти, Навальний биринчи марта 2020 йил ноябрида худди шундай тарзда судга мурожаат қилганди.

Навальний билан боғлиқ вазият 

Эслатиб ўтамиз, Путиннинг давлат маблағи асосида ўзи учун сарой қурдирганини даъво қилиб чиққан Навальний Германиядан қайтган заҳоти аэропортда ҳибсга олиниб, кейинчалик 2,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

Шундан сўнг, уни ватанпарвар мухолифатчи, деб билган омма намойишлар уюштирди. Навальний бир неча бор очлик эълон қилди, яқинлари ва адвокатлари унинг қамоқда қийноққа солинаётгани ва соғлиги ёмонлашганини айтиб чиқди

Озодликка эришиш учун турли йўлларни қўллаб кўраётган Навальний ўтган ҳафта Қуръон китобини бермагани учун колония раҳбарини судга берди. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров эса буни провокация деб атади.

Ҳозирда Навальний жамоаси ўзи фаолиятини давом эттирмоқда ва яқинда эски мавзу бўйича янги суриштирув эълон қилди.

Шунингдек, Россия прокурорлари томонидан Навальнийнинг фаолиятини “экстремистик” деб баҳолаш таклиф қилинди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 173
Рейтинг: 3
t
×