Москвада комендантлик соати жорий этиладими?

Олам

image

Москвада комендантлик соати жорий этилмайди, мамлакатнинг бошқа ҳудудларида қўшимча чекловлар фақат Президент фармонига мувофиқ жорий этилиши мумкин. Бу ҳақда журналистларга Федерация кенгаши вице-спикери Юрий Воробьев маълум қилди. 

“Агар [қўшимча] чекловлар ва талаблар бўлса, бу фақат Президент қарори ва губернаторлар бошчилигидаги тезкор штабга берилган ваколатларга мувофиқ бўлади”, дея қўшимча қилди у. 

Бугун, 19 октябрь куни Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Россия Президенти Владимир Путин Россиянинг аннексия қилиш йўли билан қўшиб олинган тўртта янги ҳудуди – ДХР, ЛХР, Запорожье ва Херсонда ҳарбий ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолаганини маълум қилган эди. Федерация Кенгаши бир неча соат ўтиб, ушбу фармонни маъқуллади

Шунингдек, Путин Украина билан чегарадош ҳудудлар ва Россиянинг янги ҳудудларида “ўрта даражадаги жавоб чоралари”ни жорий этиш бўйича топшириқ берди. Ўртача жавоб даражаси Қрим, Краснодар ўлкаси, Белгород, Брянск, Воронеж, Курск, Ростов вилоятлари ва Севастополга тегишли.

Бу минтақалар раҳбарларига “иқтисодий соҳада, Россия Федерациясининг ушбу таъсис субъектларининг ижро этувчи ҳокимиятларида ва маҳаллий ҳокимиятларда сафарбарлик тадбирларини, ҳудудий мудофаа бўйича индивидуал чора-тадбирларни, фуқаролик мудофааси чораларини, фуқароларни ҳимоя қилиш бўйича чораларни кўриш, табиий ва техноген характердаги вазиятларда аҳоли ва ҳудудлар, шунингдек Россия Федерацияси Қуролли Кучлари, бошқа қўшинлар, ҳарбий тузилмалар, органлар ва аҳоли эҳтиёжларини қондириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ваколатини беради.

Россиянинг бошқа ҳудудлари учун "режим (асосий тайёргарлик даражаси – таҳр.)" ўрнатилди. Бу Федерациянинг ушбу таъсис субъектларининг раҳбарлари “аҳолини ва ҳудудларни табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш чораларини кўриш бўйича қарорлар қабул қилиш ваколатларини, шунингдек, Россия Федерацияси Қуролли Кучлари, бошқа қўшинлар, ҳарбий тузилмалар, органлар ва аҳоли эҳтиёжларини қондириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ваколатларини амалга оширадиган базавий тайёргарлик даражасини англатади.


Мақола муаллифи

Теглар

Москва ҳарбий ҳолат

Баҳолаганлар

93

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг