Москвада мигрантлар учун патент нархи ошади
Олам
−
264 2 дақиқа
Москва шаҳар думаси депутатлари кеча, 25 ноябрь куни бўлиб ўтган ялпи мажлисда Москва солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартишларни қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Қайд этилишича, 2027 йил 1 январдан Москвада хорижлик ишчилар учун патент нархи иш берувчи ким эканлигига қараб 11 минг ва 15,6 минг рублни ташкил этади. Ҳозирда пойтахтда ойлик тўлов 10 минг рублга тенг.
Москва Иқтисодий сиёсат ва ривожланиш департаменти раҳбари ўринбосари Дарья Мурченко мажлис давомида аниқлик киритишича, ўзгартишлар 2027 йил 1 январдан кучга киради. Хусусан, фуқароларнинг мол-мулкини бошқарувчи шахсий жамғармалар энди ижарага берилаётган ёки бепул тақдим этилаётган уй-жойларга нисбатан солиқ имтиёзидан фойдалана олмайди. Компаниялар эса инвестициявий солиқ чегирмасини ўз танловига кўра фақат битта асос бўйича қўллаши мумкин бўлади.
Кўчмас мулкни ижарага берувчи ёки Марказий маъмурий округда хизмат кўрсатиш залларига эга умумий овқатланиш соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлар учун патент тизими бўйича ҳисоб-китоб қилинадиган йиллик даромад янги федерал лимит – 15 миллион рублни ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқилган. Ташкилотларда, якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ) қўлида ишловчи ёки хусусий амалиёт билан шуғулланувчи хорижий фуқаролар учун меҳнат патенти нархи ойига 11 минг рублни, жисмоний шахслар қўлида шахсий ва уй эҳтиёжлари учун ишловчилар учун эса 15,6 минг рублни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда меҳнат мигрантларининг ўзи ва оиласини таъминлаши учун зарур бўлган минимал даромад даражаси илк бор белгиланганди: икки кишигача бўлган оила учун камида 60 минг рубль, уч ва ундан ортиқ кишидан иборат оила учун эса 80 минг рубль.
Live
Барчаси