Европаликлар музокара учун Москвага боришга тайёр – ОАВ

Олам

−

visibility243 timer2 дақиқа

image

Агар европаликлар бўлажак учрашувларда “уларга тўлиқ ҳаракат эркинлиги берилиши” борасида кафолат олса, Россия Президенти Владимир Путиннинг Москвада музокаралар ўтказиш ҳақидаги таклифини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда Елисей саройи вакилига таяниб, “Le Figaro” хабар берди.

“Бизнинг талабимиз шундан иборат бўладики, ушбу Россия-Европа мулоқотининг бошланиши ёки расмийлаштирилиши Россия бундан буён музокараларда европаликларнинг тўлақонли ролини тан олишини ҳамда улар АҚШ ва Украина билан ўтказиладиган музокараларнинг навбатдаги босқичида фаол иштирок этишини аниқ кўрсатиши керак”,  дейди Франция Президенти Эммануэль Макроннинг маслаҳатчиси.

Унинг сўзларига кўра, Париж Европа делегацияси Абу-Дабида бўлиб ўтадиган музокараларнинг кейинги босқичи иштирокчисига айланишини кутмоқда.

“Агар унда европаликлар иштирок этмаса, Абу-Дабида янги босқич бўлмайди... Музокараларда европаликлар ўз фикрини билдириши табиий ҳол”, дея қўшимча қилган маслаҳатчи.

Бунгача АҚШ раҳбари Дональд Трамп Европа Иттифоқи мамлакатлари етакчиларини Владимир Путин билан тўғридан-тўғри алоқаларни сақлаб туришга чақирган.

Эслатиб ўтамиз, 19 ноябрь куни Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммити доирасида Владимир Путин, Дональд Трамп ва Си Цзиньпиннинг уч томонлама музокараларидан сўнг Берлинда Украина Президенти Владимир Зеленский ва “кўнгиллилар коалицияси” давлатлари етакчиларининг учрашуви бўлиб ўтганди. Унда Трампнинг махсус вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер ҳам иштирок этган. Маслаҳатлашувлар вақтида уларга АҚШ раҳбари ўз самолёти бортидан қўнғироқ қилган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг