Кореялик эксперт коронавирусни даволаш учун Ўзбекистонга келди
Жамият
−
30 Март 2020
11107Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши курашишни янада кучайтириш мақсадида Корея Республикасининг Корё университети профессори Цой Чже Ук халқаро эксперти таклиф этилди Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
“Дунёда кечаётган пандемия хуруж қилаётган айни пайтда юртимиз Соғлиқни сақлаш вазирлиги бугун ва эртага қандай чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан маслаҳат олиш, ҳамкорликда ишни ташкил қилиш ҳамда дунё ва Корея Республикаси тажрибаси билан мамлакатимизда қўлланилаётган коронавирусга қарши курашиш бўйича бугунги методологияни уйғунлаштириш мақсадида халқаро мутахассис, Корея Республикасининг Корё университети профессори Цой Чже Ук халқаро эксперт сифатида мамлакатимизга таклиф этилди”, дейилади ССВ хабарида.
Корё университети профессори, Корея тиббиёт ассоциацияси илмий-текшириш қўмитаси раиси, ушбу ассоциациянинг коронавирусга қарши курашиш бўйича штаби етакчи маслаҳатчиси Цой Чже Ук бугундан бошлаб Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари билан ҳамкорликда ўз фаолиятини бошлади.
Ушбу халқаро эксперт билан ҳамкорликда, шунингдек, коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни самарали даволаш ва уларнинг хасталикдан тезроқ фориғ бўлишлари учун юқори тиббий технологиялардан унумли фойдаланишни янада кучайтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратиш кўзда тутилган.
Маълумот ўрнида, Корея Республикасида коронавирусга чалинганлар 9661 нафарни ташкил этмоқда. Мамлакатда 158 киши ушбу хасталикдан вафот этган бўлса, соғайганлар 5228 нафарга етган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Ҳозирга келиб ушбу вирусни юқтириб олганлар 149 кишини ташкил этмоқда. Касалланганлардан икки нафари вафот этди, 7 киши соғайиб, оиласи бағрига қайтди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь