Коронавирусга чалинган Байденнинг аҳволи қандай?
Олам
−
20 Июль
5342Коронавирусга чалинган АҚШ Президенти Жо Байденнинг аҳволи сўнгги 24 соат ичида сезиларли даражада яхшиланди. Оқ уй матбуот хизмати Америка етакчисининг даволовчи шифокори Кевин О’Коннорнинг шу ҳақдаги баёнотини эълон қилди.
“Бундан келиб чиқадики, йўтал ва бўғиқ овоз Байденнинг касалликнинг асосий аломатларидир, аммо пайшанбага нисбатан сезиларли яхшиланиш мавжуд. АҚШ Президентининг юрак уриши, қон босими ва нафас олиши нормал”, дейди О’Коннор.
Оқ уй 17 июль куни Байденнинг COVID-19 учун топширган тести ижобий чиққанини маълум қилди. Америка етакчисининг вакиллари у Делавердаги резиденциясига қайтишини, у ерда ўзини-ўзи изоляция қилиши ва давлат раҳбари сифатида ишлашда давом этишини айтди. Байденнинг даволовчи шифокори 17 июль куни Америка етакчисида тумов, йўтал ва умумий ҳолсизлик борлигини маълум қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь