Ўзбекистонда яна бир одам коронавирусдан вафот этди
Жамият
−
28 Март 2020
67911Бугун, 28 март ҳолатига Ўзбекистонда COVID-19 коронавирус инфекциясидан ҳалок бўлганлар 1 нафарга ортиб, жами 2 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
“Охирги кун давомида 1 нафар бемор (эркак)да ўлим ҳолати қайд этилди”, дейилган вазирлик хабарида.
Марҳумнинг ёши, ҳудуди ва ўлим сабабига аниқлик киритилмаган.
Аввалроқ, наманганлик коронавирусга чалинган аёл миокард инфарктидан вафот этганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтга келиб, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 104 нафарга етди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь