Колониядаги Навальнийнинг соғлиғи ҳақида маълумот берилди

Олам 2000
image

Колонияда жазо муддатини ўтаётган Алексей Навальний очликни тугатганидан сўнг унинг соғлиғи тикланди. Бу ҳақда Федераль жазони ижро этиш хизмати директори Александр Калашников маълум қилган. 

“Ҳозирда қандайдир махсус жарималар, қонунбузарликлар йўқ”, дейилган хабарда. 

Калашниковга кўра, маҳбус очликдан воз кечган, ҳозирда унинг вазни тахминан 82 кг. 

“Бу рақамлар ҳақиқийдир. У одатдагидек овқатланади, оиласи билан мулоқот қилиш имкониятига эга”, дея қўшимча қилган Калашников. 

Эслатиб ўтамиз, апрель ойи охирида Навальний очликни тугатганини эълон қилганди. 

Россия Президенти Владимир Путинни давлат маблағи асосида ўзи учун сарой қурдирганини даъво қилиб чиққан Навальний Германиядан қайтган заҳоти аэропортда ҳибсга олиниб, кейинчалик 2,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.  

Шундан сўнг, уни ватанпарвар мухолифатчи, деб билган омма намойишлар уюштирди. Навальний бир неча бор очлик эълон қилди, яқинлари ва адвокатлари унинг қамоқда қийноққа солинаётгани ва соғлиғи ёмонлашганини айтиб чиқди.  

19 апрель куни Навальний колониядан маҳкумлар учун шифохонанинг стационар бўлимига кўчирилиши маълум бўлганди. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 19
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×