Навальний қамоқхонада заҳарлаб ўлдирилган – ОАВ
Олам
−
30 Сентябрь
5974Россия мухолифати етакчиси Алексей Навальний қамоқхонада заҳарлаб ўлдирилган. Бу ҳақда “Тhе Insider” нашри хабар берди.
Навальнийнинг ўлими билан боғлиқ янги даъвода уни ўлдириш учун 1971-1993 йилларда Совет Иттифоқи ва Россия томонидан ишлаб чиқилган “Новичок” газидан фойдаланилгани айтилмоқда.
Айрим ҳужжатларда ёзилишича, 16 февраль куни боғда машқ қилган Навальнийнинг соғлиғи бирданига ёмонлашган. Унинг қорни тўсатдан оғриб қолган, қусган ва ҳушини йўқотган. Маҳбуснинг аҳволи ҳақида дарҳол қамоқхонанинг тиббиёт ходимларига маълум қилинган.
Қолаверса, Навальнийнинг рафиқаси Юлия Навальная ҳам эрининг ўлими олдидан қорнидаги қаттиқ оғриқдан шикоят қилганини таъкидлаган.
Шунингдек, қамоқхонанинг тиббиёт ходимлари ушбу воқеа билан боғлиқ ҳужжатларни ўзгартирганликда гумонланмоқда. Чунки Навальнийнинг ўлими билан боғлиқ дастлабки ҳужжатларда унинг қорин оғриғи, қусиш ва талвасалардан шикоят қилгани қайд этилмаган.
“Машғулотдан кейин у касал бўлиб, ҳушини йўқотди, шифокорларнинг барча ҳаракатларига қарамай, уни сақлаб қолишнинг иложи бўлмади”, деб таъкидлаган қамоқхона раҳбарияти.
Навальнийни даволаган шифокор Александр Полупан эса ўлим сабаби юрак ритми бузилиши экани, қорин оғриғи ёки қусиш каби аломатларнинг ўлим билан боғлиқ эмаслигини айтди.
Маълумот учун, “Навичок” газидан заҳарланганда, мушакларнинг крамплари ва кучли микроспазмлари туфайли қаттиқ оғриқ юзага келади. Агар заҳарланган одамга ўз вақтида ёрдам берилмаса, у тезда ҳушини йўқотади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда 100 дан ортиқ шифокорлар жиноий иш қўзғатилишини ва Ямало-Ненецкий автоном округида жойлашган колониядаги мухолифатчи Алексей Навальнийнинг ўлимига алоқадор Федерал жазони ижро этиш хизмати ходимларини жавобгарликка тортишни талаб қилганди.
Марям Чориева
LiveБарчаси